eye
Judge of the Constitutional Court
Pirjanov Genjemurat
Judge of the Constitutional Court
Reception:
Friday 11.00-12.00
Phone:
987654321
Email:
sdfsfs@dgdgdg.uz

1957 йил 22 мартда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1983 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Биринчи малака даражали судья. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

2002 йилда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган, 2007 йилда "Шуҳрат" медали билан мукофотланган.

Меҳнат фаолиятини 1971 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туман хўжалигининг ишчиси лавозимидан бошлаган. 1975-1977 йилларда Армия сафида ҳарбий хизматни ўтаган. 1983-1984 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ходими, 1984-1985 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адвокатлар ҳайъатининг адвокати, 1985-1989 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани юридик маслаҳатхонасининг мудири, 1989-1990 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани партия қўмитасининг йўриқчиси, 1990-1995 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани судининг раиси, 1995 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг судьяси, 1995-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимларида фаолият юритган.

2017 йил 24 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайланган.

Report bugs to the author