eye
Konstitutsiyaviy sudining sudyasi
Uljayev Qahramon
Konstitutsiyaviy sudining sudyasi
Telefon:
+998712398020
Email:
info@ksu.uz

1954 йил 12 мартда Самарқанд вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1980 йил Тошкент давлат университетини (сиртқи) тамомлаган. Биринчи малака даражали судья. 2015 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган. Оилали, саккиз нафар фарзанди бор.

Меҳнат фаолиятини 1971 йилда Навоий вилояти Хатирчи тумани “Мойбулоқ” давлат хўжалиги қурилиш бригадасининг ишчиси лавозимидан бошлаган. 1974-1977 йилларда Навоий вилояти Хатирчи тумани “Мойбулоқ” давлат хўжалигининг ишчиси ва кутубхоначиси, 1977-1985 йилларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани судининг суд мажлиси котиби, суд ижрочиси, 1985-1990 йилларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани судининг судьяси, раиси, 1995-2000 йилларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани судининг раиси, 2000-2011 йилларда Самарқанд вилояти судининг судьяси (2001 йил 22 февралдан эътиборан жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг судьяси), 2012-2013 йилларда жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди раисининг ўринбосари, 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимларида фаолият юритган.

2017 йил 24 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайланган.

Xatolik haqida ma'muriyatga xabar berish