eye
O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi sudyasi
Ғафуров Асқар Бойисович
O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi sudyasi
Telefon:
+998712398020
Email:
info@ksu.uz

Ғафуров Асқар Бойисович 1967 йил 1 февралда Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2001 йилда “Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчилик нормаларининг ўзаро муносабатлари” мавзусида номзодик диссертациясини ҳимоя қилган. Юридик фанлар номзоди, доцент. Оилали. Икки нафар фарзанди бор.

А.Ғафуров касбий фаолиятини 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик муаммолари тадқиқоти институтининг методисти вазифасидан бошлаган.

1997-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг илмий ходими, катта илмий ходими, 1998-1999 йилларда Юристлар малакасини ошириш маркази ўқув-услубиёт бўлимининг бошлиғи, 1999-2000 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти Назорат-ахборот бўлимининг катта референти, 2004-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони консультанти, 2006-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази директорининг ўринбосари, 2009-2017 йилларда Юристлар малакасини ошириш марказининг директори лавозимларида фаолият юритган.

2017 йил август ойидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари лавозимига сайланган.

 

 

Xatolik haqida ma'muriyatga xabar berish