eye
Судья Конституционного Суда
Каюмов Файзулла Абдулхайевич
Судья Конституционного Суда
Приём:
Понедельник 10.00-12.00
Телефон:
987654321
Email:
sdfsfs@dgdgdg.uz

1960 йил 21 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1990 йил Тошкент давлат юридик институтини (кечки) тамомлаган. Биринчи малака даражали судья, заҳирадаги полковник. 2009 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

1979-1981 йилларда Армия сафида ҳарбий хизматни ўтаган. Меҳнат фаолиятини 1986 йилда Тошкент шаҳар Учтепа тумани судининг котиби лавозимидан бошлаган. 1990-1996 йилларда Тошкент вилояти Тошкент тумани прокуратурасининг иш ўрганувчиси, прокурор ёрдамчиси; Тошкент вилояти, Зангиота тумани прокуратурасининг терговчиси, прокурор ёрдамчиси; Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратурасининг терговчиси, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори, 1996-2001 йилларда Тошкент ҳарбий округ ҳарбий судининг судьяси, 2001-2006 йилларда Тошкент ҳарбий округ ҳарбий суди раисининг ўринбосари, 2006-2008 йилларда Тошкент ҳарбий округ ҳарбий судининг судьяси, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси, 2010-2013 йилларда Самарқанд ҳарбий судининг раиси, 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2017 йил 24 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайланган.

Сообщить администрации об ошибке