Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон шаъни, қадр-қиммати ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари мутлақо янги босқичга чиқди, деб бемалол айта оламиз. Бу борада давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса, диққатга сазовордир. Зеро, бу демократик ҳуқуқий жамиятнинг асосий талабларидан биридир. Бундан бир йил аввал ўтказилган умумхалқ референдуми орқали амалга оширилган халқчил конституциявий ислоҳотнинг натижасида қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган янги норма ва принципларнинг асосий мақсад ва мазмуни ҳам айнан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, аҳоли учун яратиладиган шарт-шароит ва имкониятларни янада кенгайтириш ва таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг “Инсон қадри учун” бош тамойилига ҳар томонлама хизмат қилишига қаратилгандир.
18