eye
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси
Кошаева Сайёра Режипбаевна
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси
Телефон:
+998712398020
Email:
info@ksu.uz

1961 йил 24 июнда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1988 йил Тошкент давлат университетини (сиртқи) тамомлаган. Иккинчи малака даражали судья. Оилали, бир нафар фарзанди бор.

Меҳнат фаолиятини 1979 йилда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ички ишлар бўлимининг ходими лавозимидан бошлаган. 1986-1989 йилларда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани судининг канцелярия мудири, 1989-2006 йилларда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳуқуқий маслаҳатхонасининг иш ўрганувчиси, адвокати, мудири, 2006-2008 йилларда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг судьяси, 2008-2013 йилларда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг судьяси, 2013-2014 йилларда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг малака ҳайъати котиби, 2014-2017 йилларда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг судьяси, 2017 йилда Тошкент вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимларида фаолият юритган.

2017 йил 4 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайланган.

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш