eye
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси
Мирбабаев Бахтияр Шамсутдинович
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси
Телефон:
+998712398020
Email:
info@ksu.uz

1946 йил 6 июнда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1969 йил Тошкент давлат университетининг Юридик факультетини тамомлаган. 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси, Биринчи малака даражали судья. Юридик фанлар номзоди, доцент. 2008 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган, 2016 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

Меҳнат фаолиятини 1961 йилда Тошкент шаҳри “Стройбытремонт” комбинатининг дурадгори лавозимидан бошлаган. 1963-1968 йилларда Тошкент электротехника алоқа институтининг дурадгори, бригадири, 1968-1969 йилларда Тошкент давлат университетининг катта лаборанти, 1969-1970 йилларда Армия сафида ҳарбий хизматда, 1971-1982 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг кичик илмий ходими, катта илмий ходими, 1982-1991 йилларда Тошкент давлат университетининг катта ўқитувчиси, доценти, 1991-1994 йилларда Тошкент давлат юридик институти декани, проректори, 1994-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари, 1998-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, 2004-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари, 2014-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси лавозимларида фаолият юритган.

2021 йил 5 февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш