eye
Конституциявий суд янгиликлари
ЯНГИ ҚОНУН БЎЙИЧА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2021 йилнинг 5 май куни соат 11:00 да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Унда муҳокама этилган мавзу “Конституциявий суд тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти” ҳақида бўлди.

Матбуот анжуманини Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари А.Ғафуров, судья С.Кошаева, Адлия вазирлиги масъул ходими Д.Ражабоев ва Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Уринбоевалар олиб бордилар.  

Анжуманга Тошкент давлат юридик университети ўқитувчилари,  журналистлар, мустақил журналист ва блогерлар таклиф этилди. Таклиф этилган оммавий ахборот воситалари вакиллари Конституциявий суд фаолияти ва янги Қонунда акс этган янгиликлар юзасидан савол, мулоҳаза ва фикрларини баён қилдилар. Мазкур саволларга батафсил жавоблар ҳамда тушунтиришлар берилди.

Матбуот анжумани трансляцияси UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали жонли эфирга узатилди. “Ўзбекистон 24”, “Ёшлар” теле ва радио каналларининг ахборот дастурларига матбуот анжумани ўтказилиш сабаби ва янги Қонун ҳақида интервьюлар берилди.  

Матбуот анжумани ўтказилиши тўғрисида аввалдан эълон қилингани  сабабли @MARKAZ16Uz. электрон манзилига юборилган бир нечта саволлар, фикр-мулоҳазаларга ҳам жавоблар ҳамда тушунтиришлар берилди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

05.05.2021 й.

 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш