eye
КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУД МАЖЛИСИДА

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.К.Нарбаева, Марказий сайлов комиссияси раиси З.М.Низамходжаев, Судьялар олий кенгаши раиси Х.Б.Ёдгоров, Олий суд, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари ва Конституциявий суд девони ходимлари иштирок этдилар.

Мажлисда Б.Ш.Мирбабаевнинг Конституциявий суд раислигидан озод этиш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилди.

Ушбу масала юзасидан судьялар Қ.Улжаев ва Г.Пиржановлар сўзга чиқдилар. Б.Ш.Мирбабаев Конституциявий судда 1998 йилдан бери фаолият юритиб келгани, 2014 йилдан бери Конституциявий суд раиси сифатида иш олиб боргани, катта ҳаётий ва амалий тажрибага эга бўлган ҳуқуқшунос олим сифатида қонун ҳужжатларининг таҳлилига қўшган катта ҳиссаси ҳамда конституциявий одил судловни амалга оширишдаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтдилар. Конституциявий суди фаолиятини такомиллаштиришда Б.Мирбабаевнинг ҳиссаси катталиги, унинг салоҳиятидан ва амалий тажрибасидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Конституциявий суд Б.Мирбабаев аризасини қаноатлантириш бўйича қарор қабул қилди.    

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг янги раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 108-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуни 5-моддасига мувофиқ Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосари Конституциявий суд мажлисида унинг судьялари орасидан сайланади.  

Конституциявий суд судьялари томонидан Конституциявий суд раислигига Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Конституциявий суд судьяси этиб сайланган М.Э.Абдусаломов номзоди кўрсатилди.

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш