eye
Осиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлари Ассоциацияси Бош котиблари онлайн мажлиси бўлиб ўтди
2022 йилнинг 31 март куни Мўғулистон Конституциявий суди томонидан видеоконференсия форматида Осиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлари Ассоциацияси (ОКСЭИ) Бош котибларининг онлайн мажлиси ташкил этилди.

Мажлиснинг кун тартибига бир қатор масалалар қўйилган бўлиб, унда навбатдаги Индонезияда бўлиб ўтадиган V Конгрессга тайёргарлик масалалари, ОКСЭИнинг Низомига ўзгартиришлар киритиш лойиҳасининг муҳокамаси, Конгрессда муҳокамага қўйиладиган ҳужжатларни тасдиқлаш масаласи, Ассоциацияга аъзолик учун топширилган аризаларни кўриб чиқиш ҳамда Ассоциация фаолиятини келгусида янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида ОКСЭИнинг доимий фаолият юритадиган Индонезия, Корея ва Туркия Республикаларидаги Котибиятлари йиллик ҳисоботлари тингланди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Девон раҳбари А.Рахимов ва халқаро бўлим мудири катта эксперт С.Норбековлар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди номидан иштирок этиб, муҳокамага қўйилган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди девони    

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш