6 февраль куни Конституциявий суд мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Конституциявий суд судьялари ва Девони ходимлари иштирок этди. Мажлисни Конституциявий суд раисининг ўринбосари А.Ғафуров олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Судьялар томонидан Конституциявий суд раислигига М.Абдусаломов номзоди кўрсатилди. Номзод юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди, шундан сўнг ушбу масала овозга қўйилди.
Конституциявий суд раиси этиб Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов сайланди.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди