Конституциявий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-253-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

20 февраль куни Рақамли технологиялар вазирлигида Конституциявий суд ҳамда вазиликнинг маъсуллари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласида учрашуви бўлиб ўтди. Конституциявий суд раиси ўринбосари А.Гафуров, судья К.Камилов ҳамда Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари О.Умаров ҳамда вазирликнинг масъуллари иштирокида Президент Фармонида белгиланган 2026-2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Конституциявий суд, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор – “UZINFOCOM” билан 2026 – 2027 йилларда Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш дастурини бажариш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, уни амалга ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди