28-29 апрель кунлари суд органлари ахборот хизматлари ходимлари ва судьялар учун Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясида ташкил этилган “Медиа-коммуникация ва инқирозли вазиятларда ишлаш” мавзусида махсус ўқув курси ўтказилди.


Мазкур ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилди.


Икки кун давом этган машғулотлар жараёнида 60 нафардан ортиқ тингловчини ўзида жамлаган тадбир доирасида суд тизимида очиқликни таъминлаш, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан самарали ишлаш, суд фаолиятини медиада ёритиш масалалари муҳокама қилинди.




Хусусан, бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни нафақат фаолиятда қўллаш орқали, балки уни кенг жамоатчиликка тушунтиришда замонавий усулларни қўллаш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, судлар фаолиятидаги жараёнларни, суд қарорларини содда, халқчил тарзда тушунтириш, медиа маконда мулоқот, суд фаолиятида сунъий интеллект технологияларини қўллаш масалалари каби мавзулар атрофлича мисоллар, тренинг машқлар орқали муҳокама қилинди.

Конституциявий суд Конституциянинг 132-133-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий Қонунида белгиланган вазифа ва ваколатларини амалга ошириши доирасида конституциявий шикоят институти қўлланилиши масалаларини аҳоли ва кенг жамоатчиликка тушунтириш фаолиятнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Ўқув курси якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.