eye
Ўзбекистон ва Туркия республикалари Конститутсиявий судлари ўртасида Ўзаро англашув Меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Конститутсиявий суди ҳамда Туркия Республикаси Конститутсиявий суди ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув Меморандуми имзоланди. 

Мазкур Меморандумнинг асосий мақсади томонлар ўртасида конститутсиявий ҳуқуқ соҳасини назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ўрганишга кўмаклашиш, шунингдек, қўшма тадбирлар ва амалий ҳамкорлик орқали ўзаро ишонч ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган институтсионал асосларни белгилашдан иборат. 

Ҳужжат доирасида икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, жумладан, фикр ва илғор тажриба алмашиш орқали суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, конституциявий одил судлов соҳасидаги долзарб масалалари бўйича қўшма илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек, конституциявий шикоят институтини қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, Меморандумда конституциявий одил судлов соҳасида ахборот, илмий нашрлар, суд қарорлари ва бошқа тегишли материалларни мунтазам равишда алмашиш, томонларнинг ваколатларига дахлдор масалалар юзасидан қўшма илмий-амалий конференциялар, семинарлар, ўқув ва тадқиқот дастурлари, шунингдек, малака ошириш тадбирларини ташкил этиш каби устувор йўналишлар белгиланди.

Мазкур Меморандум икки давлат конституциявий судлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, замонавий конституциявий одил судлов амалиётини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳуқуқий мулоқотни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.  

 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш