eye
Ўзбекистон Конституциявий суди делегацияси Осиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлари Ассоциацияси доирасида ташкил этилган конференция иштирок этмоқда

19-20 май кунлари Сеул шаҳрида Осиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлари Ассоциациясининг Илмий тадқиқотлар ва ривожлантириш Котибияти томонидан ташкил этилган
“Конституциявий ҳуқуқнинг долзарб масалалари”  мавзусидаги 5-илмий-тадқиқот конференциясида Ўзбекистон  Конституциявий суди делегацияси,  Девон раҳбари Н.Саид-Газиева ва Экспертлар гуруҳи раҳбари Ш.Мажидовлар қатнашяпди.

      

Тадбирга шунингдек, Озарбайжон, Бангладеш, Ҳиндистон, Қозоғистон,  Қирғизистон, Малайзия, Мальдив, Монголия, Покистон, Филиппин, Россия, Таиланд, Туркия Конституциявий судлари вакиллари таклиф қилинган.  

Илмий-тадқиқот конференциясининг 1-сессиясида Ш.Мажидов “Янги Ўзбекистон Конституцияси: яратилиши, қабул қилиниши ва амал қилиши” мавзусида маъруза қилди.

Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш