eye
Ҳамкорлик йўналишлари келишиб олинди

Ҳамкорлик йўналишлари келишиб олинди

22 май куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамиятининг (IRZ) Ўзбекистондаги лойиҳалари директори Ш.Хюльсхёрстер билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари А.Гафуров, судья А.Раҳимов ва Девон ходимлари иштирок этди.

 

Учрашувда 2025 йилнинг 18 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий  суди фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-253-сон Фармони қабул қилинганлиги ва унда белгиланган вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституциявий судга мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида фуқаролар ва юридик шахсларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, конституциявий суд ишларини юритиш, хулоса ва қарорларни қабул қилиш каби процессуал масалаларни ўз ичига олган конституциявий суд ишларини юритишни тартибга солувчи конституциявий қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда Констититуциявий суд томонидан конституциявий шикоят институтини такомиллаштиришга қаратиган қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Мазкур Қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида Германия тегишли қонун ҳужжатлари ва амалиётини ўрганиш муҳимлиги таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияавий суди томонидан тайёрланаётган қонун лойиҳаси бўйича немец экспертларининг таклифлар ва хулосаларини олиш ҳамда Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамиятининг (IRZ) Ўзбекистондаги лойиҳалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама ҳамкорлик жараёнида мазкур соҳадаги мутахасссислар билан онлайн учрашувлар ташкил этиш, муҳокамалар ўтказишга келишиб олинди.

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш