eye
Мирбабаев Бахтияр Шамсутдиновични «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

05.06.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони 

Давлат органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш ва унинг нуфузини мустаҳкамлаш, соҳада ислоҳотларни жадал амалга ошириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш, адолатни қарор топтириш орқали инсон қадр-қимматини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг экспертлар гуруҳи катта эксперти Мирбабаев Бахтияр Шамсутдинович «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

 

 

 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш