eye
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ МАЖЛИСИ

2026 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ўз ишини давом эттирди. Унда “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси учинчи қисми бешинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 65 ва 141-моддаларига мувофиқлигини аниқлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.   

Суд мажлисида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Бош прокуратура, Адлия вазирлиги вакиллари, шунингдек Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этди.   

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди масалани ҳар  томонлама кўриб чиқиб, тегишли қонун ҳужжатлари ва ишга доир барча материалларни таҳлил қилиб, муҳокама қилинаётган масала юзасидан томонлар, мутахассислар ва экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиб, берилган ёзма таклифларни кўриб чиқиб, шунингдек Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари фикрларини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси учинчи қисми бешинчи хатбошисини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 65 ва 141-моддаларига мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори “Халқ сўзи” газетаси, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси ва Конституциявий суднинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

 Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш