2026 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Конституциявий суд ўз ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонуни нормаларига шарҳ бериш тўғрисидаги ишни кўриб чиқди.

Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 133-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуни 101-моддасига амал қилган ҳолда, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг нормаларига шарҳ бериш тўғрисида қарор қабул қилди.


Ушбу шарҳ Конституциявий қонун нормаларини амалиётда тўғри қўлланилишига, бир хилда тушуниш ва уларни ўзаро боғлиқликда талқин қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятини ташкил этилиши ва фаолиятига оид конституциявий принципларга мувофиқ қўлланилишини таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди