eye
Конституциявий суд ва Жамоат хавфсизлиги университети билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети билан ҳамкорликда давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ф-63-сон Фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўттиз тўрт йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, “Конституция – инсон қадри улуғланган эркин ҳаёт ва янги келажак пойдевори!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар доирасида ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси А.Рахманов ва Девон раҳбари Н.Саид-Газиева, Конституциявий қонунчиликни таҳлил қилиш бўлим бошлиғи Ш.Рўзиназаров талабалар билан Конституция байрами арафасида учрашиб, Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси мазмун-моҳияти, конституциявий ислоҳотлар бош ғояси, конституциявий янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси суд тизими, Конституциявий суд фаолияти йўналишлари, конституциявий одил судловни таъминлаш ҳақида гапириб берди.   

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлат ва жамият ҳаётини модернизация қилиш, давлат органларининг фаолиятини  демократлаштиришга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларни яратгани қайд этилди. Суд ҳужжатларини тайёрлашда Конституцияни тўғридан-тўғри қўллашга оид ҳамда қонунларни қўллаш жараёни юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.


Конституциявий суд ва Жамоат хавфсизилиги ўртасидаги амалий тарздаги мазкур учрашув талабалар олган назарий билимларини бевосита билим ва кўникма сифатида мустаҳкамлаш, конституциявий одил судловга оид билимларни янада бойитишга ҳамда Конституциянинг мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлардаги ўрнини очиб бериш,  талабаларда конституциявий билим, ҳуқуқий маданият ва фуқаролик масъулиятини юксалтиришга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш