eye
Nizom
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ-МАСЛАҲАТЛАШУВ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА Н И З О М
(ЎзР Конституциявий судининг 2004 йил 30 январдаги 4-сон қарори билан тасдиқланган)
  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгаши (бундан буён матнда Илмий-маслаҳатлашув кенгаши деб юритилади) ўз ишини жамоатчилик асосида амалга оширадиган маслаҳат органи ҳисобланади.

Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг фаолияти Конституциянинг устуворлигини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган.

Илмий-маслаҳатлашув кенгаши ҳуқуқ фани ва конституциявий назорат амалиёти масалаларида, шунингдек чет эл қонун ҳужжатлари ютуқларидан мумкин қадар тўлиқ фойдаланишда Конституциявий судга ёрдам беришга даъват этилгандир.

 

  1. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши таркибига сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги малакали мутахассислар сайланади. Фан ва амалиёт бошқа тармоқларининг кенгашга аъзо бўлмаган мутахассислари ҳам Илмий-маслаҳатлашув кенгаши ишига жалб этилиши мумкин.

 

  1. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг тақдимига биноан Конституциявий суднинг мажлисида кенгаш раиси, раис ўринбосари, илмий котиб ва кенгашнинг аъзоларидан иборат таркибда сайланади.

 

  1. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатлари муддатига сайланади.

 

  1. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси киритади.

 

  1. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши:

– Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди кўриб чиқиши учун киритиладиган масалалар юзасидан илмий асосланган тавсиялар беради;

– конституциявий назоратни амалга оширишга тегишли қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.

 

  1. Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг мажлислари, заруратга қараб, ижодий мунозара ва эркин фикр билдириш вазиятида ўтказилади. Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг қабул қилинган қарорга қўшилмаган аъзоси алоҳида фикр тақдим этишга ҳақли бўлиб, бу фикр Конституциявий суд раҳбариятининг эътиборига етказилади.

 

  1. Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг раиси кенгаш ишини ташкил этади, мажлислар чақиради, кенгашнинг тавсияларини тайёрлаш юзасидан кенгаш аъзоларига топшириқлар беради, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

 

  1. Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг илмий котиби Илмий-маслаҳатлашув кенгаши ишини ташкилий жиҳатдан таъминлайди, мажлисларга материаллар тайёрлайди, баённомалар тузади, иш юритишни олиб боради.

 

  1. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши фаолиятини ташкилий-техника воситалари билан таъминлаш Конституциявий суд девонининг зиммасига юкланади.

 

  1. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Конституциявий суд раисига ҳисобот бериб туради. 
Xatolik haqida ma'muriyatga xabar berish