eye
Конституциявий суд янгиликлари
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУН МОҲИЯТИ ТАЛАБАЛАР МУҲОКАМАСИДА
2021 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Тошкент давлат юридик университети талабалари билан давра суҳбати ташкил этилди.

2021 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Тошкент давлат юридик университети талабалари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари ва Девон ходимлари, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчи ва талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида мамлакатимизда Конституциявий назорат институтини ташкил этилиши, ривожланиш ва жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонунни моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари А.Ғафуров кириш сўзи билан очиб, Конституциявий суднинг давлат ва жамиятдаги ўрни ва роли ҳамда Конституциявий қонун қабул қилиниш зарурати, аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Давра суҳбатида маъруза билан иштирок этган Конституциявий суд катта эксперти Н.Саид-Газиева Конституциявий суд ваколатлари, Конституциявий суднинг фаолият тартиби, Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳақида маълумот бериб ўтди. Талабалар Конституциявий суд қонуни юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, уларга тўлиқ жавобларни олдилар.  

Тадбирда демократик давлатларда конституциявий шикоят институти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим институтларидан бири эканлиги, конституциявий шикоятнинг киритилиши фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини янада кенгроқ ҳимоя қилишга хизмат қилиши таъкидланди.

                                                               

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш