eye
Конституциявий суд янгиликлари
ОЗАРБАЙЖОН ОМБУДСМАНИ ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИДА
Жорий йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳрида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Коррупцияга қарши курашиш идоралари раҳбарлари ва Омбудсманларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Озарбайжон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Сабина Алиева хоним бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этдилар.

Мазкур делегация 2021 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон  давлатлари Конституциявий судлари ҳамда Омбудсман институти фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, мазкур йўналишдаги қонунчиликни ривожлантириш, конституциявий одил судлов масалалари, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолият юзасидан фикр алмашинди.

Ўзбекистон Конституциявий суди раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, Конституциявий суд фаолияти ҳамда 2021 йилнинг 27 апрелида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги янги Конституциявий қонун ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида С.Алиева хоним Ўзбекистон Конституциявий судига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Конституциявий суд ҳамда  Омбудсман инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган институт эканлиги, бу йўналишда ҳамкорликни янада ривожлантириш лозимлиги ҳақида билдириб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатларининг тарихи, ривожланиш йиллари ва йўллари ўхшашлиги, ҳар икки қардош халқлар  эканлиги, амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий янгиланишларга ижобий нуқтаи-назардан қарашлари ҳақида фикр билдирилди.     

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш