eye
Конституциявий суд янгиликлари
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА НЕМИС ЖАМИЯТИ (GIZ) “МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТЧИЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ” ҲУДУДИЙ ДАСТУРИ БИЛАН УЧРАШУВ
2021 йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Немис жамияти (GIZ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни қўллаб-қувватлаш” ҳудудий дастури билан ҳамкорликда учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий Осиёда Халқаро ҳамкорлик бўйича Немис жамияти (GIZ) ваколатхонаси раҳбари, “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни қўллаб-қувватлаш” ҳудудий дастури директори, Конституциявий суд судьялари ва девони ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари А.Ғафуров ва Халқаро ҳамкорлик бўйича Немис жамияти (GIZ) ваколатхонаси раҳбари Йорг Пуделька кириш сўзи билан очдилар.

А.Ғафуров Халқаро ҳамкорлик бўйича Немис жамияти (GIZ) ваколатхонаси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кучайиб бораётгани, хорижий давлатлар Конституциявий судлари фаолиятини яқиндан ўрганиш мақсадида бир неча маротаба ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилгани, олдинда яна мақсадли вазифалар режалаштирилгани ҳақида билдириб ўтди.

Ўз навбатида Ўзбекистонда “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни қўллаб-қувватлаш” ҳудудий дастури лойиҳа раҳбари Кристина Коре-Перконе ҳам ҳамкорлик алоқалари тўғрисида фикр билдириб, навбатдаги режаларга, ёритилиши лозим бўлган мавзу ва масалаларга аниқлик киритиб ўтди.

А.Ғафуров конституциявий шикоят институти миллий қонунчиликдаги янгилик экани, уни амалиётда қўллаш борасида ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш муҳим экани тўғрисида фикр билдирди. Й.Пуделька бу фикрни маъқуллаб, тажриба алмашиш учун экспертларни биргаликда жалб этишга, ҳамкорликда қўлланма яратишга келишиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига Халқаро ҳамкорлик бўйича Немис жамияти (GIZ) ваколатхонаси томонидан компьютер жамланмаси ва моддий-техник воситалар тақдим этилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш