eye
Конституциявий суд янгиликлари
Қирғизистон Реcпубликаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари билан учрашув
2021 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кузатувчилари - Қирғизистон Републикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари У.Жылкыбаев ҳамда К.Маматовлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Конституциявий суд раиси М.Абдусаломов иштирокчиларни Ўзбекистонда Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан таништирди. У сўнгги беш йилда республикада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон Респубикаси қонунчилигини демократлаштириш шунингдек, Конституциявий суд ва судьяларининг мустақиллигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

2021 йил 27 апрелда конституциявий суд ишларини юритишни демократлаштириш, конституциявий назорат самарадорлигини, шунингдек Конституциявий суднинг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган қоидаларни ўз ичига олган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги янги  Конституциявий қонун қабул қилингани, мазкур қонун билан конституциявий шикоят институти жорий этилганлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган асосий қоидалари ҳақида ҳам фикр алмашилди. Ўз навбатида Қирғизистон Републикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари У.Жылкыбаев Ўзбекистон ва Қирғизистон дўст қардош давлатлар экани, Ўзбекистондаги ривожланиш жараёнларини кузатиб, ижобий натижалар мавжудлигини қайд этди. К Маматов эса бу ерда сайлов амалиёти шакллангани, тажриба алмашиш учун катта замин борлигини таъкидлади.

Учрашув дўстона мулоқот ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.

 

 

Конституциявий суд

Девони

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш