eye
Конституциявий суд янгиликлари
Нагоя Университетида Конституциявий одил судлов ҳақида
Япония Нагоя Университетининг Ҳуқуқ факультети ҳамда Осиё Ҳуқуқий Ҳамкорлик Маркази томонидан ташкил этилган онлайн тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари А.Ғафуров маъруза билан иштирок этди.

Маърузада Ўзбекистонда конституциявий назорат институтининг ривожланиши, ўзига хос хусусиятлари, Конституциявий суднинг ваколатлари, конституциявий одил судлов соҳасидаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Чунончи, 2021 йил 27 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конститувий қонуннинг мазмун-моҳияти, унга киритилган янгиликлар тўғрисида сўз борди.

Тадбирда Нагоя Университетининг Ҳуқуқ факультети талабалари, профессор-ўқтувчилари, Осиё Ҳуқуқий Ҳамкорлик Маркази, Япония Адлия вазирлигининг вакиллари, иштирок этди.

Конституциявий суд девони

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш