eye
Конституциявий суд янгиликлари
“Уч машҳур ўзбек аёли” китоби тақдимоти
23 июнь куни Судьялар олий кенгаши томонидан “Уч машҳур ўзбек аёли” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тайёрланиб, чоп қилинган мазкур нашрда уч машҳур ҳуқуқшунос ўзбек аёли — Ҳадича Сулаймонова, Мамлакат Восиқова, Ҳалима Муҳитдиноваларнинг ҳаёти ва фаолияти архив материаллари, ҳужжатлари, замондошлар, ҳамкасблар, шогирдлар хотиралари асосида тайёрланган.

Бу уч нафар ҳуқуқшунос аёллар ўз замонасининг илғор кадрлари бўлиши баробарида бугунги кун соҳа мутахассислари ва олимлари учун ҳам катта ўрнакдир. Уларнинг юридик таълимда ва одил судловда қўшган ҳиссалари тадбирда иштирок этганлар ҳамда сўзга чиққанлар томонидан эътироф этилди.

Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов иштирок этди. Тадбирда  М.Абдусаломов сўз олиб, уч нафар устоз аёл ҳуқуқшунос, давлат арбоби ва  олималар ҳақидаги хотиралари билан бўлишди.

Конституциявий суд раиси Мамлакат Собировна Восиқова билан боғлиқ хотираларга тўхталиб, қатор масъулиятли лавозимларда Ўзбекистон Олий суди раисининг ўринбосари, Олий Кенгаши Президиумида юридик бўлим мудири, Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги юридик комиссия раиси, Адлия вазири лавозимларида ишлаган давридаги фаолияти ҳақида сўзлаб берди. У жуда камтар, очиқ юзли, кучли илмга эга инсон бўлгани, умрларининг сўнгги кунларига  қадар жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиб, ҳақиқий ўзбек зиёли аёли тимсоли, меҳрибон она, олима, нурли юзли Устоз, қайсики лавозимда, жамоада фаолият юритган бўлсалар ўша ташкилотнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган инсон сифатида хотирлашини билдирди. Илм соҳасида ҳам амалга оширган ишлари эътироф этилиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби давлат мукофотига сазовор бўлгани хотиралари ёдга олинди.

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш