eye
Конституциявий суд янги таркибда иш бошлади
Маълумки, жорий йил 10 август кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тақдим қилинган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялигига тасдиқланган эди.

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонунга мувофиқ 9та судья фаолият юритиши белгиланган.

Шу муносабат билан янги сайланган таркиб 2022 йилнинг 24 августидан ўз фаолиятини бошлади ва биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қарори тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосарини сайлаш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяларига Биринчи малака даражасини бериш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.  

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш