eye
Конституциявий суд янгиликлари
Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги университетида конституциявий ислоҳотлар мазмун ва моҳияти фикрлашилди
Жорий йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида“Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотлар – халқчил, адолатпарвар давлат барпо қилиш йўлида” номли халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Конференция ишида миллий иштирокчилардан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети вакиллари ҳамда хорижий иштирокчилардан Туркия Республикаси Жандармерия ва соҳил хавфсизлиги Академияси, Б.Бейсенова номидаги Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Караганда Академияси, И.К.Яковлев номидаги Новосибирск Миллий гвардия қўшинлари институти, Жуков ҳарбий орденидаги Россия федерацияси қизил байроқ Миллий гвардия қўшинлари институти вакиллари иштирок этдилар.

Халқаро илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, юридик фанлар
номзоди М.Абдусаломов “Конституциянинг 30 йиллиги:Конституциявий  ислоҳотлар ва конституциявий одил судловни такомиллаштириш масалалари” мавзусида маъруза билан иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш жараёни ва тарихи, конституциявий нормалар ўрни, роли ва ижтимоий ҳаётдаги  аҳамияти, Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида билдирилган таклифлар ҳамда уларнинг мазмун ва моҳияти ҳақида фикрлар билдирилди.

 

Конституциявий суди фаолиятига оид қонунчилик ва унинг такомиллашувига қаратилган янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг илғор янгиликлари билан таништирди.

Конференцияда илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган маърузалар тингланиб, якунида конституциявий ислоҳотларгадоир илмий асосланган  фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш