eye
Оммавийахборот воситалари вакиллари билан учрашиб ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Жорий йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов суд-ҳуқуқ тизимига ихтисослашганоммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашди.

Мазкур ўқув семинар икки ҳафта давомида ҳуқуқий мавзуга ихтисослашган ҳамда шу соҳага қизиққан барча ОАВ вакиллари, блогерлар шунингдек, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг матбуот котиблари фаолияти учун зарур бўлган мавзуларда ташкил этилди. Унинг якунловчи қисмини Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров очиб журналистлар, блогерлар суд процессига оид материалларни тайёрлашда қандай жиҳатларга эътибор беришлари муҳимлиги ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди. Шунингдек, журналист холис фикр билдириши, суд процесси иштирокчиларинингфақат бир томон позициясини эмас, балки иш моҳияти, мазмуни, сабабларини ёритиш орқали жамият аъзоларининг ҳуқуқий онги, билимларини оширишга хизмат қилиши асосий вазифаси эканлигини таъкидлади.

Тадбирда М.Абдусаломов суд тизимининг мустақил тармоғи бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолияти ҳақида, ўрни, аҳамияти ҳақида сўз юритиб, ўзаро фикр алмашиш ҳамда ҳамкорликни янада яхшилаш йўналишлари ҳақидафикрлар билдирди.

Конституциявий суд фаолияти такомиллашувига қаратилган янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонун ва унинг илғор янгиликлари билан таништирди. Конституциявий қонун кучга кирган пайтдан, яъни 2021 йил апрелдан бошлаб конституциявий назоратни ривожлантиришнинг янги босқичи бошлангани, фуқаролар ва юридик шахслардан мурожаатлар сони ортиб бораётгани, янги Қонун талаблари асосида суд жараёнлари бўлиб ўтгани ҳақида маълумотлар берди.Конституциявий суд Конституциявий қонун нормаларининг тўлиқ ижросини таъминлаш мақсадида унга масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар билан ўзаро муносабатлари, уларнинг қонун ҳужжатлари нормалари ижроси юзасидан мурожаатлари ҳақида тушунтиришлар берди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Ғайрат Бозоров, Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудовалар ҳам сўз олиб суд органлари ва журналистлар ҳамкорлиги муҳим эканлиги, бундай ўқувлар ўз самарасини беришига ишонч билдиришди.

Фикрлар алмашувидан сўнг икки ҳафта давом этган ўқув семинарнинг 81 нафар  фаол иштирокчиларига сертификат ва Судьялар олий кенгаши томонидан чоп этилган “Судлар фаолиятини ёритишнинг ҳуқуқий асослари ва ўзига хос жиҳатлари” номли амалий-ҳуқуқий қўлланма топширилди.

Суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни янада таъминлаш, суд процессларини ёритишнинг ўзи хос жиҳатларини ўз соҳасининг мутахассислари билан бевосита амалий учрашувлар орқали ўтказилгани ўқувнинг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.Бундай ўқувлар ва  ҳамкорликфойдали бўлиб, суд тизими фаолиятини тўғри, ҳаққоний ёритилишида муҳим роль ўйнайди.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш