eye
АСОСИЙ ҚОНУННИНГ ҲАЁТИЙ ЙЎЛИ ВА ИНСОН ҚАДРИ
Ўзбекистонда кўп байрамлар нишонланади, лекин уларнинг ичида мамлакатимизни суверен, мустақил эканининг ифодаси бўлган, давлатчилик қуришда муҳим аҳамият касб этгани булар – Мустақиллик байрами ваКонституция қабул қилинган кун ҳисобланади.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида бўлиб ўтган тадбир қадрлидир.Сабаби, бу байрам барча фуқароларимиз учун азиз бўлгани ҳолда Асосий қонуннинг ҳимоячиси бўлган Конституциявий суд учун муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, унда эътибор,табрик ва рағбат бор.

Хусусан, Конституция қабул қилинганининг 30 йиллигимуносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирдаКонституциявий суд фаолиятини ташкил этиш ва юритишда кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар, судьялар ва ходимлармеҳнати эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Бош қомусининг 30 йиллик юбилей санасида туриб шуни айтиш ўринлики, КонституцияЎзбекистондавлати ва халқи қўлга киритган мустақиллигимиз ва барча ютуқларимизнинг ҳуқуқий асоси бўлди.Ўтган йиллар давомида халқаро демократик тамойиллар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг асосий принципларини, давлат ва фуқаромуносабатларининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берганўз даврининг илғор Конституцияси бўлди.

Байрам тадбирида сўзга чиққан фахрийлар ва судьялар аввало эътибор ва эътирофни таъкидлаб, Конституциявий судга моҳиятан юклатилган вазифа инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, қонунийлик, Асосий қонун нормаларига амал қилинишини таъминлашэканлигидан келиб келиб
Ватан олдида, халқимиз олдида муносиб хизмат қилиш бош мақсад эканини айтиб ўтдилар.

Улкан ислоҳотлар амалга оширилаётган Янги Ўзбекистонимизнинг тараққиёт йўли тизимли янгиланиш, қонунийликни таъминлаш,Конституция ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, инсон қадрини юқори қўйиш асосига қурилмоқда. Бунда конституциявий ислоҳотлар борар экан, унда Бош қомуснинг асосий ғояси, демократик принциплари, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масалалари сақланиб қолади ва фақат такомиллашади, замон қоидалари киритилиши таъкидланди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди Девони

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш