eye
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ШИКОЯТ ИНСТИТУТИНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2023йилнинг 15февраль куниЎзбекистон Республикаси Конституциявий судиҳамда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидагиЮристлар малакасини ошириш марказининг мажлислар залида ҳамкорликдаги“Конституциявий шикоят институтининг назарий ва амалиймасалалари”мавзусида республика бўйича “Zoom” дастури асосида видеоконференцалоқа шаклида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосариА.Гафуров, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси А.Эрназаров ва Юристлар малакасини ошириш маркази директори Ш.Рабиевлар кириш сўзи билан очдилар. 

Давра суҳбатида Ўзбекистон РеспубликасиКонституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасивилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги адвокатлик тузилмалари вакиллари, Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари, масофавий платформа гуруҳи ҳамда юристконсультлар гуруҳи тингловчилари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Конституциявий суд раиси ўринбосари А.Ғафуров “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суд тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг асосий жиҳатлари, мазмуни ва аҳамияти ҳақида гапириб, унинг   конституциявий одил судловни таъминлашдаги ўрни ҳақида фикрлар билдирди.Конституциявий суд судьяси К.Давлетова фуқаролар ва юридик шахслар томонидан конституциявий судга мурожаат қилиш тартибимавзусида, уларга юридик хизмат кўрсатувчи адвокатлар ўрни ҳамда конституциявий шикоятни тузиш тартиби ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.  

     

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг ўринбосариД.Саидов“Фуқаролар ва юридик шахслар конституциявий ҳуқуқлари ваэркинликларини ҳимоя қилишда адвокатларнинг роли” мавзусида маъруза қилди. 

Шунингдек, тадбирда Тошкент давлат юридик университети тадқиқотчиси М.Абдуллаева “Конституциявий шикоят институти: хорижий тажрибанинг қиёсий таҳлили” мавзусида маъруза билан иштирок этиб,  хорижий давлатларда конституциявий шикоят институтининг қўлланилиш амалиёти ҳақида маълумотлар берди. 

Тадбирда иштирок этган ҳамда видеоконференцалоқа орқали савол берган адвокатларга Конституциявий суд судьялари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. Бунда конституциявий шикоят институтини қўллашда ўзига хос жиҳатлари, процессуал хусусиятлари ва адвокатларнинг фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва ролига оид фикрлар алмашилди.

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш