eye
КОНСТИТУЦИЯ УСТУНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА КОНСТИТУЦИЯВИЙ НАЗОРАТ ИНСТИТУТИНИНГ РОЛИ: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР
2023йилнинг 2март куниЎзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Тошкент давлат юридик университети томонидан ҳамкорликда“Конституция устунлигини таъминлашда конституциявий назорат институтининг роли: муаммолар ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари А.Гафуров ва Тошкент давлат юридик университетиректори в.в.б. И.Рустамбековлар кириш сўзи билан очдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад, Конституциявий судвакиллари ҳамда Юридик университетнинг ўқитувчи ва профессорлари, талабалари иштирокидаЎзбекистон Республикасининг қонунчилик тизимидаКонституция устунлигини таъминлашда конституциявий назорат институтининг назарий ва амалий жиҳатлари муҳокама қилиш ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Маълумки, 2021 йилнинг 27 апрелида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг қабул қилинди. Конституциявий қонунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотларга ҳамоханг тарзда, инсон ҳуқуқлари ва қонунчиликни либераллаштириш ғоялари илгари сурилган бўлиб, унда бир қатор принципиал янгиликлар, хусусан янги конституциявий шикоят институти жорий қилинди. Тадбирда айнан шу масалага доир ҳуқуқшунос олимларни фикрлари, уни амалиётга тадбиқ этиш, конституциявий шикоят институтини аҳмияти ҳақида фикр алмашилди.

Юқоридагилар билан шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослик йўналишида таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади. Шунингдек, мазкур Университетнинг “Конституциявий ҳуқуқ” кафедрасида Ўзбекистонда Конституциявий суднинг мамлака суд тизимида тутган ўрни,  конституциявий назорат ва конституциявий шикоят институти ҳақида талабаларга дарс соатлари белгиланган. Мазкур ўқув соатлари амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш мақсадида ҳамда назария ва амалиёт масалаларини биргаликдаривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида Конституциявий суд амалиёти билан таништиришга ўқитувчи ва талабаларни жалб қилиш, конституциявий одил судловга оид долзарб мавзулар рўйҳатини яратиш ва ушбу мавзулар бўйича ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш, Конституциявий суд фаолияти ва бугунги кунда мавжуд долзарб муаммоли мавзулар бўйича илмий мақолалар, монографиялар тайёрлаш ва нашр этиш, республика ва халқаро миқёсдаги илмий ва амалий семинар, конференция ва давра суҳбатлари ташкил этиш каби мақсад ва вазифалар келишилди ҳамда уни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш