eye
ҚорақалпоғистонРеспубликасиКонституциявийназоратқўмитасига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида унингишфаолиятиниўрганиб чиқишва Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлигини ўрганиш якунлари юзасидан
М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг Фармойишига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг 2022 йил давомидаги фаолияти ҳамдакелгусидаги ишларини ташкил этишда амалий ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси Р.Исмайлов Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Хизмат сафари давомидаҚорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида унинг иш фаолияти ўрганилганда, Конституциявий назорат қўмитаси қўмита раиси, шунингдек бош мутахассис, етакчи мутахассис, ҳисобчи ва иш юритувчидан иборат таркибда фаолият олиб бораётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ ўз ваколатларини амалга ошириб келаётганлиги аниқланди.

Ўрганишлардан маълум бўлдики, «Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси қонуни илк бор 1990 йил 19 июль куни қабул қилинган бўлиб, кейинчалик мазкур қонун 1998 йил7 мартда янги таҳрирда қабул қилинган ва ушбу қонунга 2004 йил 29 майда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда қонун устуворлигини ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятда адолатни қарор топтириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Конституциявий назорат қўмитаси фаолиятини кенгайтириш мақсадида 2021 йил12 июнда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги ўн саккизинчи сессиясида янги таҳрирдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси тўғрисида»гиҚорақалпоғистон Республикаси Қонуни қабул қилинган.

Кейинчалик, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн тўққизинчи сессиясида янги қабул қилинган қонуннинг 5-моддасида Конституциявий назорат қўмитаси – Раис, унинг ўринбосари ва уч нафар аъзосидан иборат бўлиши, қўмита таркибига камида уч нафар аъзо сайланган тақдирдагина ўз фаолиятини олиб бориши мумкинлиги белгиланганлигидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан тавсия этилган С.Қутлумуратов (ҳозирда марҳум), М.Туримбетова ваЕ.Қутибаевалар Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси аъзолари этиб сайланган.

Янги таҳрирда қабул қилинган қонун 5 боб45 моддадан иборат бўлиб, Конституциявий назоратни амалга оширишда умумий қоидаларга, қўмита аъзоларининг статусига, асосий принципларига, қўмита ваколатларига ва масалаларни қўриб чиқишнинг асосий қоидаларига, қўмита ишларини ташкиллаштириш ва унинг фаолиятига алоқадор бошқа масалаларга аниқлик киритиш бўйича янги нормалар киритилган.

Шунингдек, янги таҳрирдаги қонунда қўмитанинг асосий принциплари алоҳида моддалар билан белгилаб берилган бўлиб, унда Конституциянинг устунлиги, мустақиллиги, очиқлик ва қўмита аъзоларининг тенг ҳуқуқлиги принципларини таъминланишиқонунда белгиланган қўмитанинг амалга оширадиган ваколатларинингқўйидаги йўналишларида ўз аксини топган:

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси топшириғи билан унга Жўқорғи Кенгесда кўриб чиқишга тақдим қилинаётган Қорақалпоғистон Республикаси қонун лойиҳалари ва бошқада ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатларининг камида бешдан бирининг, Жўқорғи Кенгес Раисининг тақдимномаси билан Жўқорғи Кенгеси томонидан қабул қилинган қонунларнинг ва бошқада ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, бу ҳақдаги хулосасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдим этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг топшириғига биноан Жўқорғи Кенгес Президиуми қарорлари ва Жўқорғи Кенгес Раиси фармойишларининг Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ҳамда қонунларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса беради.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг топшириғи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатларининг камида бешдан бирининг, Жўқорғи Кенгес Раисининг тақдимномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарор ва фармойишларининг Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ҳамда қонунларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдим этади.

Шу билан бирга, мазкур қонунда Конституциявий назорат қўмитаси ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида судларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатиларига кирадиган масалаларни кўриб чиқмаслиги белгилаб қўйилган.

Конституциявий назорат қўмитаси доимий фаолият кўрсатадиган давлат ташкилоти бўлганлиги сабабли, қўмита раиси ва ўнинг ўринбосари Жўқорғи Кенгес депутатлари мақомига тенглаштирилган бўлиб, доимий ишлайдиган қўмита аъзолари бўлиб ҳисобланади.Бир шахсикки муддатдан ортиқ Конституциявий назорат қўмитасининг аъзоси бўлиб сайланиши мумкин эмас.

Конституциявий назорат қўмитаси аъзолари ўз фаолиятини бажаришда мустақил бўлиб, улар Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига бўйсинади. Конституциявий назорат қўмитасининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари, янги таҳрирдаги қонунда ҳар йили йилнинг якуни билан Республикадаги Конституциявий қонунийлик аҳволи ва қўмита ишларининг натижаси тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига маълумот тақдим этиш бўйича янги норма киритилган.

Ушбу талаблар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси томонидан муайян ишлар амалга оширилган.

Хусусан, 2022 йилда қўмита ўз ваколатларидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Жӯқорғи Кенгесига тақдим этилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, “Ўрмон хўжалиги тўғрисида”ги, “Уруғчилик тўғрисида”ги, “Яйловлар тўғрисида”ги, “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги, “Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги жами 10 та қонун лойиҳаларининг Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлигини кўриб чиққан. Қўмита хулосалари ва таклифлари «Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси тўғрисида»ги қонуннинг 32-моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесга тақдим этилган.Қўмита хулосаси ҳамдақонун лойиҳалари бўйича билдирилган фикр ва таклифлар қонунларни қабул қилишда Жўқорғи Кенгес томонидан инобатга олинганлиги аниқланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида563 та қарор, 321 та фармойиш ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан 2.981 та қарорлар қабул қилинган бўлиб, ушбу қабул қилинаётган қарор ва фармойишларнинг ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назорат қўмитаси томонидан ўз вақтида ўрганилиб, назоратга олиниб борилганлиги аниқланди.

Конституциявий назорат қўмитасида 2022 йил давомида 25 та фуқаро қабул қилинган ва шу давр мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан оғзаки ва ёзма шаклда 21 та мурожаат келиб тушган.Ушбу мурожаатлар қўмита раиси ва ходимлари томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, муражаатнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, қонунда белгиланган тартибда жавоблар ва тушунтиришлар берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг 2022 йил 21 июндаги 240/XXX-сонли “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, 2022 йил 19 мартдаги 198/XXVI-сонли “Ўрмон хўжалиги тўғрисида”ги, 2022 йил 1 июндаги 231/XXIX-сонли “Уруғчилик тўғрисида”ги, 2022 йил 29 ноябрдаги 285/XXXVIII-сонли “Яйловлар тўғрисида”ги, 2022 йил 19 мартдаги 199/XXVI-сонли “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги, 2022 йил 12 сентябрдаги 267/XXXV-сонли “Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги, 2022 йил 30 декабрдаги 298/XL-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва 2022 йил 7 апрелдаги 209/XXVII-сонли, 2022 йил 13 августдаги 253/XXXIII-сонли, 2022 йил 30 декабрдаги 299/XL-сонли “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилиб, тегишли маълумотномалар тузилди.

Келгусида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Бундай ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси вақонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлашда  ўз самарасини беради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш