eye
“ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА КОНСТИТУЦИЯНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ”
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳамда Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент давлат юридик Университети ўқитувчи профессорлари, талабалари ва магистратура тингловчилари билан 2023 йилнинг 18 ноябрь куни “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Конституциянинг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни арафасида, шунингдек жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси  Конституциявий суди ҳамда Тошкент давлат юридик Университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Меморандумни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар доирасида бўлиб ўтмоқда.  

 

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Девони ходимлари, Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент давлат юридик Университети ўқитувчи профессорлари, бакалариат  талабалари ва магистратура тингловчилари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари А.Ғафуров кириш сўзи билан очди. 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди.    

Конституциявий суд раиси ўринбосари А.Ғафуров янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳияти ва унинг устувор йўналишлари, сўнгги йилларда ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Конституциянинг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суд тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг асосий жиҳатлари, мазмуни ва аҳамияти ҳақида гапириб, унинг конституциявий одил судловни таъминлашдаги ўрни ҳақида фикрлар билдирди.  

Хусусан, Қонун билан Конституциявий судга масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доираси кенгайиб, фуқаролар ва юридик шахслар конституциявий шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлгани ҳақида батафсил маълумотлар берилди.  

Давра суҳбатида Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент давлат юридик Университети ўқитувчи профессорлари, талабалари ва магистратура тингловчилари билан Конституциявий суд судъялари ўртасида Конституциянинг янги таҳрири нормалари мазмун-моҳияти юзасидан савол-жавоблар ва фикр алмашувлар бўлиб ўтди.

 

 

      Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш