eye
Ўзбекистон Конституциявий суди делегацияси Беларусь Конституциявий судининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этмоқда

2024 йил 4-5 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикаси  Конституциявий суди ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган “Конституциянинг устунлиги: конституциявий ўзгаришлар ва конституциявий назоратнинг замонавий ривожланиши” мавзусига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этди. 

Конференцияда Конституциянинг устунлигини таъминлаш,  қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини конституциялаштириш, конституциявий назорат институтини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.  

Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси М.Абдусаломов “Конституциявий ислоҳот ва Ўзбекистонда конституциявий назорат ривожланишининг янги босқичи” мавзусида маъруза қилди. Конституциявий суд раиси Конференция иштирокчиларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмуни ва моҳияти, “Ўзбекистон Республикасининг Конституцивий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонунннинг асосий жиҳатлари тўғрисида маълумот берди.  

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш