Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда 2024 йил 27 май куни “Конституциявий одил судловни таъминлаш. Конституциявий суд фаолиятининг долзарб масалалари ва устувор йўналишлари” мавзуси доирасида семинар-тренинг ўз ишини бошлади.
Семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда Конституциявий суднинг суд тизимидаги ўрни ва аҳамияти, конституциявий шикоят институти мазмун-моҳияти, конституциявий шикоят институтини ривожлантиришда халқаро тажрибани ўрганиш, хорижий мамлакатлар конституциявий судларининг амалиёти билан танишишдан иборат.
Тадбирда Конституциявий суд судьялари ва Девон ходимлари, Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари ҳамда Тошкент давлат юридик университети профессор ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Семинар-тренингни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Элчи Антти Карттунен (Antti Karttunen) кириш сўзи билан очдилар.
Тренингнинг биринчи кунида тренерлар Александру Тэнасе ҳамда Молдова Республикасининг Европа интеграциясини қўллаб-қувватлаш бўйича Европа Иттифоқи лойиҳаси раҳбари ўринбосари Родика Секриеру томонидан конституциявий ҳуқуқ нормаларини изоҳлашнинг ўзига хос хусусиятлари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари ўртасидаги конституциявий судлар, конституциявий назоратнинг умумий тамойиллари, конституциявий назорат шакллари, Конституциявий суд томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасида конституциявий назорат асослари, судда асослашнинг ўзига хос хусусиятлари каби мавзуларда маърузалар тингланди, муҳокамалар бўлди.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди