eye
Ўзбекистон Конституциявий суди делегацияси Германия конституциявий ҳуқуқининг тажрибаси билан танишмоқда

2024 йилнинг 10-12 июнь кунлари Ўзбекистон Конституциявий суди делегацияси Германия Федерал Конституциявий судига ташриф буюриб, Конституциявий суд назорати соҳасида Германия тажрибаси билан танишди. Германия Федерал Конституциявий суди судьялари ва экспертлари билан учрашувлар ўтказилди. Конституциявий назоратнинг долзарб масалалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди ҳамда фикр ва мулоҳазалар алмашилди.  

 

Ташриф доирасида делегация Маннҳеим университети юридик факультети декани ва Конституциявий ҳуқуқ профессор-ўқитувчилари ва Макс Планк номидаги халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик институти тадқиқотчилари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган. 

Мазкур тадбир ЕХҲТнинг  Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда.

Ўзбекистон Конституциявий суди делегациясининг Германияга  ташрифи давом этмоқда.

 

 

 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш