eye
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди делегацияси Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ХII халқаро юридик форумда иштирок этди

       2024 йил 26-28 июнь кунлари Ўзбекистон Конституциявий суди делегацияси Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ХII халқаро юридик форумда иштирок этмоқда.

Халқаро форумда Конституциянинг устунлигини таъминлаш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини конституциялаштириш, конституциявий назорат институтини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинмоқда. 

    Мазкур халқаро юридик форум доирасида 2024 йил 26 июнь куни Россия Федерацияси Конституциявий судида “Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва конституциявий назорат” мавзусидаги халқаро  конференция бўлиб ўтди. 

Халқаро анжуманда дунёнинг 25 мамлакатидан вакиллар қатнашди. Иштирокчилар таркиби асосан ушбу давлатлар Конституциявий судларининг раислари ва судьялари, ходимлари, таниқли ҳуқуқшунос олимлар, шунингдек тадқиқотчи ва амалиётчи ҳуқуқшунослардан иборат бўлди. 

   Конференциянинг “Ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишда Конституциявий назорат” мавзусига бағишланган иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари А.Гафуров маъруза қилди. 

    Музокараларда Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Малайзия, Фаластин, Таиланд, Камбоджа, Марокаш, Эфиопия, Индонезиянинг Конституциявий судлари вакиллари сўзга чиқди. Улар ўз мамлакатларидаги конституциявий назорат тажрибаси ҳақида тўхталдилар. 

     Юридик форум ўз ишини давом эттирмоқда.

     Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш