2025 йил 17 июнь куни Қирғизистон Республикаси Конституциявий судининг 35 йиллигига бағишланган “Янги демократия мамлакатларида конституциявий одил судловнинг шаклланиши” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Анжуман Қирғизистон Республикаси Президенти С.Жапаровнинг конференция иштирокчиларига йўллаган (видео) табриги билан бошланди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов, судья А.Рахимов иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов “Ўзбекистон Республикaсидa конституциявий одил судловнинг шaкллaниши вa ривожлaниши” мавзусида маъруза қилди. Маърузада Конституциявий суднинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва конституциявий одил судловни такомиллаштириш борасидаги конституциявий янгиланишлар ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида анжуман иштирокчиларига батафсил маълумот берилди.
Тадбир доирасида Евроосиё конституциявий назорат органлари Ассоциацияси аъзолари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳуқуқий интеграцияни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди