2025 йилнинг 26 июнь куни юртимизда ҳар йили нишонланадиган 27 июнь - Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳамда Ўзбекистон Миллий Медиа бирлашмаси ўртасида Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Меморандумни амалга ошириш доирасида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларнинг конституциявий-ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини самарали ташкил этиш, конституциявий-ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилиш, Конституциявий суд фаолиятининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалалари қайд этилди.
Конституциявий суд учун медиа майдонидаги ҳамкорлик - суд фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, конституциявий билимларни оммалаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда самарали восита ҳисобланади. Бу йўналишда Миллий Медиа бирлашмаси билан имзоланган меморандум-аниқ режалар ва келгусидаги қўшма лойиҳалар учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди