eye
Ўзбекистон Конституциявий суди ва Россия Федерацияси Конституциявий суди ўртасида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

 

Ўзбекистон Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов Россия Федерацияси Конституциявий судининг таклифига биноан Санкт-Петербург шаҳрига борди. 

Ташриф давомида конституциявий суд ишларини юритишга оид долзарб масалалар бўйича ўзаро манфаатли учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Россия Федерацияси Конституциявий суди ўртасида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш, ҳуқуқий масалаларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, конституциявий шикоят институтини қўллаш юзасидан иш юритишни такомиллаштириш борасида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш