eye
Ўзбекистон Конституциявий суди раиси Қозоғистон «Конституциянинг 30 йиллиги» эсдалик медали билан тақдирланди

   2025 йил 12 сентябрь куни Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан конституциявий одил судловга бағишланган «Ҳуқуқ орқали тинчлик ва келажак учун» мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтди.  

   Форумда 15 та давлатдан ташриф буюрган конституциявий назорат органларининг раҳбарлари, судьялар, бош котиблар, ҳуқуқ соҳасидаги нуфузли олимлар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларидан 160 нафар вакиллар қатнашди. 

   Форум жараёнида ташкил этилган тантанали йиғилишда Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Ж.Тоқаевнинг 2025 йил
28 августдаги Фармони
га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси Мирза-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан таъсис этилган «Конституциянинг 30 йиллиги» эсдалик медали билан тантанали равишда тақдирланди.

    Медални Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди раиси Э.А.Азимова топширди.

   

 

 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш