eye
“АДОЛАТ САРИ” марафони бўлиб ўтди

    25 октябрь куни “Янги Ўзбекистон” боғида судьялар ҳамжамияти вакиллари ўртасида “Адолат сари” шиори остида оммавий югуриш марафони ўтказилди.

     Мамлакатимиз суд тизими вакилларидан иборат 1,500 нафарга яқин иштирокчини ўзида жамлаган бу мусобақада Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти судлари судьялари, ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда Судьялар ассоциацияси ва “Aдолат” социал-демократик партияси аъзолари иштирок этдилар. Спорт байрами иштирокчилари 1 ва 3 километрлик масофаларга югуриш бўйича ўзаро беллашдилар.

     Мусобақа доирасида тадбир иштирокчилари учун санъат ва маданият вакиллари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.

     Марафон мақсади ватанпарварлик ва адолат туйғусини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда жамоатчиликда оммавий спорт маданиятини ривожлантиришдир.  

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

 

 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш