eye
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ОДИЛ СУДЛОВ БЎЙИЧА 6-БУТУНЖАҲОН КОНГРЕССИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси М.Абдусаломов жорий йилнинг  27-31 октябрь кунлари Испания Қироллигининг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтаётган “Келажак авлодларнинг инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги Конституциявий одил судлов бўйича 6-Бутунжаҳон Конгрессида иштирок этмоқда.

Тадбирнинг биринчи куни Бутунжаҳон конференциясининг минтақавий ва лингвистик гуруҳларнинг йиғилишлари бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди делегацияси Евроосиё конституциявий назорат органлари ассоциацияси шунингдек, Осиё конституциявий судлари ва эквивалент институтлари ассоциациясининг йиғилишида иштирок этди. Йиғилишда Таиланд Қироллиги Конституциявий суд раиси Накхарин Мектраират Осиё конституциявий судлари ва эквивалент институтлари ассоциациясининг фаолияти ҳақида ахборот берди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси М.Абдусаломов 2025 йил 11 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган 2025-2027 йилларда Осиё конституциявий судлари ва эквивалент институтлар ассоциацияси раислигини Таиланд Қироллиги Конституциявий судидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига топшириш маросимини юқори даражада ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Конституциявий одил судлов бўйича 6-Бутунжаҳон Конгресси ўз ишини давом эттирмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш