eye
Қонунчиликни конституциявий назорат қилиш моделлари муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда 2025 йил 18 ноябрь куни “Европа стандартлари ва қонунчиликни конституциявий назорат қилиш моделлари” мавзусида тренинг бўлиб ўтмоқда.  

Тренинг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда  Конституциявий суднинг суд тизимидаги ўрни ва аҳамияти, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва умумюрисдикция судлари билан ўзаро муносабати, конституциявий одил судлов, конституциявий назорат принциплари ҳамда хорижий мамлакатлар конституциявий судларининг амалиёти билан танишиш мақсадида ташкил этилган.    

Тадбирда Конституциявий суд судьялари ва Девон ходимлари, Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари ҳамда Тошкент давлат юридик университети профессор ўқитувчилари иштирок этмоқда. 

Семинар-тренингни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Элчи Антти Карттунен кириш сўзи билан очдилар.  

Тренингнинг биринчи кунида спикерлар Молдова Конституциявий суди собиқ раиси, Венеция комиссияси аъзоси Александру Тэнасе ҳамда Литва Конституциявий суди собиқ судьяси, Литва Президенти собиқ маслаҳатчиси, Миколас Ромерис номидаги Университет профессори Тома Бирмонтене      томонидан конституциявий назоратга оид қонунчилик асослари,  конституциявий назоратнинг умумий тамойиллари ва шакллари, Ўзбекистон Республикасида конституциявий назорат асослари, конституциявий назоратга оид қиёсий-таҳлилий хорижий тажриба каби мавзуларда маърузалар тингланди. Маърузалар мавзусидан келиб чиқиб савол ва жавоблар бўлиб ўтди.   

Тренинг ўз ишини давом эттирмоқда.

  

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

 

 

 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш