eye
ҲАМДАРДЛИК

       Бугун 2026 йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг эксперти, 2-даражали адлия маслаҳатчиси Азимов Саидбек Ибрагимович 38 ёшида вафот этди.

          У 2009-2012 йилларда Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили котибиятида турли масъул лавозимларда, 2012-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девон раҳбари лавозимида самарали меҳнат қилган. 

          2025 йилдан Конституциявий суднинг эксперти лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди. Унинг инсонийлик хислатлари, касбий кўникмаси юқори бўлиб, билимли, ўз ишига масъулиятли, самимий, оилапарвар, устозларига ва ҳамкасбларига нисбатан чуқур ҳурмат билан муносабатда бўладиган олийжаноб, ҳақиқий ўзбек ўғлони эди.

       Ҳуқуқшунос сифатида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш йўлида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, фуқаролар ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, мазкур йўналишдаги қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда халқаро ва миллий даражада ўтказилган илмий-амалий анжуманларда фаол иштирок этган.

          Афсуски, хасталик Азимов Саидбек Ибрагимовични ўттиз саккиз ёшида орамиздан олиб кетди. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди жамоаси Саидбек Азимовнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

          Саидбекнинг хотираси ҳамкасблари қалбида ҳамиша сақланиб қолади.

      

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

 

 

 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш