eye
Конституциявий суд янгиликлари
Осиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлари Ассоциацияси Бош котиблари онлайн мажлиси бўлиб ўтди
31 Мар
2022 йилнинг 31 март куни Мўғулистон Конституциявий суди томонидан видеоконференсия форматида Осиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлари Ассоциацияси (ОКСЭИ) Бош котибларининг онлайн мажлиси ташкил этилди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ  2021 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
16 Мар
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди 1995 йил ташкил топган бўлиб, фаолиятининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 108 ва 109-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонунда мустаҳкамланган.
СУД СОҲАСИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИК ВА  ҲУҚУҚ УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА  АЁЛ-СУДЬЯЛАРНИНГ РОЛИ
15 Мар
10 март – Халқаро аёл судьялар кунини кенг нишонлаш мақсадида “Суд соҳасидаги гендер тенглик ва ҳуқуқ устуворлигини таъминлашда аёл судьяларнинг роли” мавзусида конференция ўтказилди.
Нагоя Университетида  Конституциявий одил судлов ҳақида
04 Мар
Япония Нагоя Университетининг Ҳуқуқ факультети ҳамда Осиё Ҳуқуқий Ҳамкорлик Маркази томонидан ташкил этилган онлайн тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари А.Ғафуров маъруза билан иштирок этди.
Самимий табрик!
15 Фев
Самимий табрик!
ИНДОНЕЗИЯ РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ  ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТАШРИФИ
21 Дек
2021 йилнинг 17-22 декабрь кунлари Индонезия Республикаси Конституциявий суди делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи амалга оширилмоқда.
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ШИКОЯТ ИНСТИТУТИНИНГ ФАОЛИЯТИ:   НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МАСАЛАЛАР
02 Дек
2021 йилнинг 1 ва 2 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Немис жамияти (GIZ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни қўллаб-қувватлаш” ҳудудий дастури билан ҳамкорликда Конституциявий суд судьялари ва ходимлари учун “Конституциявий шикоят институтининг фаолияти: назарий ва амалий жиҳатлари” мавзусида икки кунлик семинар бўлиб ўтди.
КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДЛАРАРО ТАЖРИБА АЛМАШУВ
29 Ноя
Туркия Республикаси Конституциявий судининг Президенти Зухту Арсланнинг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси М.Абдусаломов раҳбарлигидаги делегация жорий йилнинг 22-26 ноябрь кунлари Туркияга ташриф буюрди.
Туркия Низолар суди делегацияси  билан учрашув
09 Ноя
2021 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида мамлакатимизда бўлиб турган Туркия Низолар суди раиси, Конституциявий суд аъзоси Жалол Мумтоз Акинжи бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ  ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ
02 Ноя
2021 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида бир неча кундан буён мамлакатимизда бўлиб турган Корея Республикаси Олий суди раиси Ким Мён Су бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Қувайт Конституциявий суди раиси,  Қувайт Апелляция суди раиси бошчилигидаги  делегация аъзолари билан учрашув
25 Окт
2021 йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кузатувчиси – Қувайт Конституциявий суди раиси, Қувайт Апелляция суди раиси Мухаммад Жасим бин Нажи Ал-Қинаъий бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Қирғизистон Реcпубликаси Марказий сайлов комиссияси  аъзолари билан учрашув
22 Окт
2021 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кузатувчилари - Қирғизистон Републикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари У.Жылкыбаев ҳамда К.Маматовлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш