Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан 2025 йил 28 апрель куни Фарғона давлат университетида “Конституция ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Конституциявий суд судьяси К.Камилов, Фарғона вилоят суди раиси А.Утаев, Фарғона вилоят маъмурий суди раиси Д.Махаматов, Фарғона давлат университети ректори Б.Шермуҳаммадов, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар.
Тадбирда Конституциявий суд судьяси К.Камилов янги таҳрирдаги Конституциясининг яратилиш тарихи, ундаги янги конституциявий нормалар, Конституциявий суд фаолияти, ваколатлари ҳақида маъруза қилди.
Давра суҳбати қизғин ва фаол мулоқот шаклида ўтди. Бўлажак ҳуқуқшунослар билан коррупцияга қарши муросасиз курашиш каби мавзулар муҳокама қилинди.
Конституциявий суд вакиллари талабаларнинг ҳуқуқшунослик касбига оид саволларига батафсил жавоблар берилди. Давра суҳбати якунида Университет кутубхонасига юридик адабиётлар тақдим қилинди.
Шунингдек, 2025 йил 29 апрель куни Конституциявий суд вакиллари Фарғона вилоят судларида бўлиб, вилоят умумюрисдикция судлари ҳамда маъмурий суди судьялари иштирокида “Айрим ишлар кўрилишида Конституция нормаларини қўллаш масалалари ва судлар томонидан Конституциявий судга мурожаат қилиш тартиби” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда барча туман ва шаҳар судьялари иштирок этдилар. Учрашувда суд ишларини кўришда конституциявий нормаларни қўллаш тартиби ва хорижий амалиёт тўғрисида фикр алмашинди, одил судловни амалга оширишда янги таҳридаги Конституция нормаларини тўғридан тўғри қўллаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди