eye
Янги Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тараққиётининг глобаллашув шароитидаги ривожланиши: янги ёндашувлар ва тенденциялар”

    Тошкентда “Янги Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тараққиётининг глобаллашув шароитидаги ривожланиши: янги ёндашувлар ва тенденциялар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференция Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти билан ҳамкорликда ташкил этилган.  

    Илмий анжуманда «Ўзбекистон миллий давлати ва ҳуқуқининг назарияси, тарихи ва шаклланиш жараёнлари», “Глобаллашув шароитида давлат ва ҳуқуқ масалаларига янгича ёндашувлар – давр талаби”, “Ҳуқуқни тадқиқ этишнинг айрим назарий-услубий жиҳатлари”, «Янги Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тизимининг эволюцион ривожланишининг замонавий тенденциялари» каби йўналишларда маърузалар тингланди. Ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ тизимининг тарихи, назарий асослари ва шаклланиш жараёни ҳақида чуқур таҳлиллар ўтказилди.

    Тадбирда Швеция, Швейцария, Россия, Қозоғистондан иштирок этган халқаро экспертлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқшунос олимларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

    Конституциявий ислоҳотлар, суд тизимида етук кадрлар тайёрлаш истиқболлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича механизмлар муҳокама қилинди.

    Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари, ю.ф.д. А.Ғафуров “Ўзбекистонда конституциявий назоратни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида маъруза билан иштирок этди. Маърузада Конституцияни устуворлигини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий механизмларидан бири сифатида конституциявий назорат институтини такомиллаштириш билан боғлиқ ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш